«бола омбудсмани» тегли мақолалар


Касалхонада боласини калтаклаган она икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
23 сентябрь 2022, 22:36

Касалхонада боласини калтаклаган она икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги касалхонада ёш боласини калтаклаган аёл суд томонидан 2 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судда у стресс ҳолатида бўлгани ва қилган ишидан пушаймонлигини айтди. Қайнона эса келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўради.

Бола омбудсмани фарзандини зўравонлик билан «тарбиялайдиган» ота-оналардан уларни олиб қўйишни таклиф қилди
18 июн 2022, 11:13

Бола омбудсмани фарзандини зўравонлик билан «тарбиялайдиган» ота-оналардан уларни олиб қўйишни таклиф қилди

Бола омбудсмани Алия Юнусова Самарқанддаги шифохонада аёл ўз боласини калтаклаганини қоралаб, «ота-оналар» нинг фарзандига нисбатан шафқатсиз муомала қилишини — кечириб бўлмас хато деб айтди. Вакил фарзандларини зўравонлик билан «тарбиялайдиган» ота-оналардан болаларни олиб қўйишни таклиф қилди.

«Бу ерда носоғлом муҳит ҳукм сурмоқда». Бола омбудсмани Самарқандда мактаб-интернат тарбияланувчилари калтаклангани ҳолатини ўрганди
27 май 2021, 16:02

«Бу ерда носоғлом муҳит ҳукм сурмоқда». Бола омбудсмани Самарқандда мактаб-интернат тарбияланувчилари калтаклангани ҳолатини ўрганди

Самарқанддаги 63-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбияланувчилари калтаклангани бўйича ҳолат Бола омбудсмани томонидан ўрганиб чиқилди. Суратдаги 2 нафар болани отаси уйига қайтариб олиб кетган, кўзи кўкарган бола эса тенгдоши билан уришганини айтган. «Муассасада носоғлом муҳит ҳукм сурмоқда», — дейилади хабарда.

«Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйини тугатиш керак» — Алия Юнусова
19 апрель 2021, 14:09

«Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйини тугатиш керак» — Алия Юнусова

Болалар омбудсмани Алия Юнусованинг таъкидлашича, «Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйини тугатиш керак». Ўтказилган ўрганишларда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ўзгаргани ва чиригани, бетон полдан иборат хоналар захлиги, мебеллар эса эскилиги сабаб болалар жуда ёмон шароитда яшаётгани аниқланган. Унинг ўрнида Болалар шаҳарчасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг